20:37 / 03.03.2018
8318

Олтинкўл туманида ободонлаштириш соҳасига 3 миллиарддан зиёд маблағ ажратилди

Фото: KUN.UZ

Андижон вилояти Олтинкўл туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабр кунги ПҚ-3454 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори, Андижон вилояти ҳокимининг 2017 йил 31-декабр кунги №866-қ сонли қарори, ҳамда Олтинкўл тумани ҳокимининг 2018 йил 4 январ кунги № 1-қ сонли қарорига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилга мўлжалланган бюджет параметрлари қабул қилинди. Бунга асосан маҳаллий бюджетдан 2018 йилда 91 млрд. 274 млн. 893 минг сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилмоқда.

Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар учун 66 млрд. 237 млн. 905 минг сўм, ягона ижтимоий тўлов харажатлари учун 16 млрд. 425 млн.969 минг сўм, бошқа харажатлар учун 8 млрд.611 млн.19 минг сўм ажратилди.

Ободонлаштириш соҳасига ўтган 2017 йилда 2 млрд.63 млн.262 минг сўм маблағ ажратилган эди. 2018 йилда эса маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан  3 млрд.388 млн. 558 минг сўм маблағ ажратилди. Бу ўтган йилга нисбатан 164 фоизга кўпдир.

Ажратилган маблағлар ҳисобидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар учун 1 млрд 834 млн. 473 минг сўм, ягона ижтимоий тўлов харажатлари учун 454 млн 32 минг сўм, бошқа харажатлар учун 1 млрд 100 млн 53 минг сўмни ташкил қилади.

Бошқа харажатлардан тумандаги “Уйғур” МФЙ Мустақиллик кўчаси, “Қўштепа” МФЙ Истиқлол кўчаси, “Оқ-тумор” МФЙ Ш.Асқаров кўчаси, “Қўшкўприк” МФЙ Қорақалпоқ кўчаси, “Топтиқ” МФЙ “Мустақиллик” кўчаси, “Катта оқтепа” МФЙ “Узун” кўчаси, “Маданий меҳнат-1” “Шарқ” кўчаси, “Хондибоғи”  маҳалласидаги “Ҳиндимозор” кўчаси шунингдек, “Марказ” МФЙ ҳудудидаги “Янги ҳаёт”, “Чинобод”, Туркистон шоҳ кўчаларини жорий таъмирлаш бўйича жами узунлиги 5,5 км бўлган 11 та ички йўллар таъмирланиши режалаштирилган, ушбу мақсадларга 657,7 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди.

Top