19:45 / 13.03.2018
5571

Givenchy модалар уйи асосчиси ҳаётдан кўз юмди

Фото: Юбер де Живанши /Getty Images

Givenchy модалар уйи асосчиси Юбер де Живанши 91 ёшида яқинлари даврасида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида AFP хабар берди.

Живанши 1952 йилда Givenchy модалар уйи фаолиятига асос солган. У 1995 йилгача модалар уйига раҳбарлик қилди. Сўнгги йигирма йил давомида у нафақада бўлди.

Живаншининг энг машҳур мижозлари актрисалар Одри Хёпберн, Грейс Келли, Грета Гарбо, Марлен Дитрих ҳамда Жаклин Кеннедилар бўлган. 

Top