16:40 / 18.03.2018
36855

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини ҳар галгидек Ҳазрати Хизр мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди. Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Имом Бухорий мажмуаси зиёрати чоғида қадамжони янада обод қилиш, Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази методикасини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳалар муҳокама этилди.  Президент вилоятнинг Оқдарё, Иштихон ва Пастдарғом туманларида бўлиб, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиб, халқ билан мулоқот қилди.

Top