21:00 / 18.03.2018
6275

Шимолий ва Жанубий Корея дипломатлари ўртасидаги музокаралар қаерда бўлиши маълум

Фото: Reuters

Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги КХДР ва Жанубий Корея дипломатлари ўртасидаги музокаралар Хельсникида бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди. РИА "Новости" шу ҳақида хабар берди. 

"Шимолий ва Жанубий Корея дипломатларининг учрашуви яқин орада Хельсникида бўлиб ўтади", - деди Финляндия ТИВ коммуникациялар бўлими раҳбари Веса Хяккинен.

У шунингдек мамлакат ҳукумати фақат учрашув воситачиси сифатида қатнашаётганини таъкидлади. 

Бундан аввал КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги учрашувнинг бош куратори МРБ бўлгани ҳақида маълум қилинган эди. 

Top