13:56 / 20.03.2018
11363

"Ўзбек миллий таомлари маҳорат дарслари маркази" очилди

19 март куни Тошкентдаги "Боғи Эрам" ресторанида "Ўзбек миллий таомлари маҳорат дарслари маркази" очилиши бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўллаб-қувватлаши остида маҳаллий туроператорларнинг хорижлик сайёҳларни мамлакатимизнинг анъаналар ва  маданияти, хусусан миллий ошхонаси билан таништиришларига кўмаклашиш мақсадида  ташкил этилди.

Фото: Мақсад Жангиров

Ғояга кўра, бу ерда ҳар куни ўз ишининг устаси бўлган  ошпазлардан кулинария бўйича маҳорат дарслари ўтказилади. Сайёҳлар ва меҳмонлар бу қизиқарли жараёнларни кузатиб, машҳур ўзбек таомларининг тайёрланишида иштирок этишлари мумкин бўлади.

"Ўзбек миллий таомлари бўйича маҳорат дарслари маркази" очилиш кунида меҳмонларни Наврўз байрамига бағишланган ранг-баранг шоу-дастурлар бўлиб ўтди. Кун давомида бу ерда ўзбек таомлари "султони" палов ҳамда сумалак тайёрланди.

Фото: Мақсад Жангиров
Фото: Мақсад Жангиров
Фото: Мақсад Жангиров

Бир вақтнинг ўзида машҳур ошпазлар ва туризм соҳасидаги етук мутахассислар томонидан "кулинария бўйича маҳорат дарслари марафони" ўтказилди. Карнай-сурнай садолари, таниқли хонандалар ва мусиқий жамоалар ижросидаги қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Фото: Мақсад Жангиров
Фото: Мақсад Жангиров
Фото: Мақсад Жангиров

Бундан ташқари, масхарабозларнинг чиқишлари ва болалигимиздан бизга таниш бўлган анъанавий халқ ўйинлари барчани хушнуд этди.

Фото: Мақсад Жангиров
Top