09:42 / 21.03.2018
17798

Қорақалпоғистонда спорт мураббийи бир инсоннинг умрига зомин бўлди

Фото: Иллюстратив фото/Sputnik

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 19 март куни соат 14.00ларда А.Мамбетназаров кўчасида яшовчи, 1-сонли спорт мактаби мураббийи, 1996 йилда туғилган М.А. Актуба ОФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида 1992 йилда туғилган Р.И. танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. 

Натижада Р.И. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. М.А. қўлга олинган.

Top