11:52 / 04.04.2018
27753

Брежнев Ўзбекистонга келганида ҳаракатланган «Чайка» сотувга қўйилди

«Юла» эълонлар сайтида 1980 йилда ишлаб чиқарилган ГАЗ-13 «Чайка» сотилаётгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Машинани сотаётган шахснинг иддао этишича, лимузин элчихона гаражига кирган, 1982 йилда эса КПСС МҚ бош котиби Леонид Брежнев Ўзбекистонга ташрифи вақтида унда ҳаракатланган. Нархи – 30 млн рубль.

«Чайка» ҳозирга қадар икки кишига тегишли бўлган ва икки минг километр йўл босган. Асл двигатель ҳам сақланиб қолди – V шаклли 5,53 литрлик, 195 от кучига эга «саккизталик». У уч поғонали гидромеханик узатмалар қутиси билан уйғунлашган. Лимузин «юзга» 20 сонияда чиқиши мумкин, унинг максимал тезлиги эса соатига 160 километрни ташкил этади.

Фото: youla.ru
Фото: youla.ru
Фото: youla.ru

«Чайка»нинг жиҳозланиши машина мақомига мос ва ўша даврдаги маҳаллий машиналарга ўхшамайди. Хусусан, лимузин электр ойна кўтаргичлар, иситиш тизими, туманга қарши фаралар, қорайтирилган ойналар ва чармли ўриндиқларга эга.

 

Top