10:17 / 07.04.2018
26181

Хоразмда мудҳиш ЙТҲ, икки шахс ҳалок бўлди ва яна бир инсон жароҳатланди

Хоразм вилоятининг Шовот туманида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 5 апрель куни соат 01.10ларда, Тупроққалъа маҳалласида яшовчи, туман ММТП тракторчиси, 1990 йилда туғилган М.Ҳ. ўзига бириктирилган “Мagnum” русумли тракторини  “Шовот-Урганч” йўлининг 22-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўлни чап томонига бурилаётиб қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 1993 йилда туғилган О.П. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинасига йўл бермаслиги оқибатида тўқнашув содир этган.

Натижада “Спарк” автомашинаси ҳайдовчиси О.П. ва йўловчиси, 1992 йилда туғилган Т.А. жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган ҳамда яна бир йўловчиси, 1990 йилда туғилган О.Р. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Top