16:10 / 09.04.2018
9409

Олтинкўлда нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди

Фото: KUN.UZ

Президент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида мазкур соҳа олдидаги долзарб вазифалар ва устувор йўналишлар белгилаб берилди. Фармонга мувофиқ, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қўшимча барпо этиш орқали болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, болаларга мактабгача таълим-тарбия беришнинг муқобил турларини амалиётга жорий этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

Андижон вилоятида 2018 йил давомида тадбиркорлар томонидан 325та нодавлат мактабгача таълим муассасалари қурилиши режалаштирилган. Шу кунгача Балиқчи туманида 4 та, Асака туманида 2 та, Булоқбоши, Андижон, Жалақудуқ, Олтинкўл, Хўжаобод, Марҳамат, Пахтаобод, Қўрғонтепа туманларида 1 тадан, жами 14 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.

Ушбу муассасалар 540 нафар болажонларни ўз бағрига олди ва 83 нафар мутахассислар иш билан таъминланди.

Андижон вилояти, Олтинкўл туманидаги «Кўмакай» МФЙда янгидан барпо этилган, 75 нафар тарбияланувчига мўлжалланган «Илмли болалар маскани» нодавлат мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, мактабгача таълим соҳаси раҳбар ходимлари иштирок этди.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Top