14:44 / 14.04.2018
4309

Ўқ отиш бўйича Халқаро Гран-при мусобақасида Ўзбекистон паралимпиячилари 2та медални қўлга киритишди

Фото: Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

2018 йилнинг 11-14 апрель кунлари Полшанинг Шецин шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича ШЕЦИН-2018 Халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада Рио 2016 Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов ҳамда Азиз Ибрагимов иштирок этмоқда.

Шу кунга қадар ҳамюртларимиз ўз иштирокларини якунлаб, 1 олтин ва 1 кумуш, жами 2та медални Ўзбекистон ҳисобига қўшиб қўйдилар. Ушбу мусобақанинг 10 м.га пистолетдан отиш бўйича финал босқичида ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 237.4 натижаси билан 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2-ўрин 235,9 натижа билан Азиз Ибрагимовга насиб этди. 3-ўринни эса украиналик спортчи Денюсик Алексей (215,3) эгаллади. Мазкур мусобақада 23та мамлакатдан 228 спортчи куч синашмоқда.

Спортчиларимиз 16 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:40да Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга етиб келади.

Top