12:01 / 21.04.2018
6334

АҚШдаги энг йирик мобил операторлар ўзаро тил бириктиришда гумонланмоқда

Фото: Getty Images /Eric Thayer

АҚШ Адлия вазирлиги тўртта энг йирик мобил алоқа операторини ўзаро тил бириктиришда гумонламоқда. Бу ҳақда CNBC ўз манбаларига асосан хабар берди.

Уларнинг маълумотига кўра, маҳкама жорий йилнинг февраль ойида AT&T, Verizon, T-Mobile ва Sprint операторларига хат юборган.

Адлия вазирлигининг гумонига кўра, улар операторни SIM-картасиз  ўзгартириш имконини берувчи технологиялар бозорга кириб келишига халақит бериш мақсадида ўзаро тил бириктирган.

The New York Times маълумотига кўра, суриштирув ишлари мобил қурилма ишлаб чиқарувчиларидан бири ва операторлардан бири шикоят билан чиққанидан сўнг бошланган.

 

Top