23:56 / 21.04.2018
5782

ФХХ Ставрополда ИШИД тарафдори томонидан тайёрланаётган терактларнинг олдини олди

Фото: ТАСС/ Анатолий Медведь

Россия Федерал хавфсизлик хизмати «Ислом давлати» террорчилик ташкилотининг Ставрополда уюштирилиши мўлжалланган терактларини бартараф этган. Бу ҳақда ТАССга ФХХнинг жамоатчилик алоқалари маркази хабар берган.

«РФ Федерал хавфсизлик хизмати томонидан «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилоти тарафдорининг жинояткорона хатти-ҳаракатлари бартараф этилди. У ташкилотнинг Суриядаги раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга қасам ичиб, қўлбола портловчи қурилмалар ва ўточар қуроллар ёрдамида резонансли терактлар уюштиришни режалаштиришга киришган», — дейилади ФХХ ЖАМ хабарида.

ФХХ маълумотларига кўра, «террорчилик актлари объектлари сифатида Ставрополь ўлкаси маъмурияти ва ҳудудий хавфсизлик органи бинолари нишонга олинган».

21 апрель куни ИД тарафдорини ушлаш асносида у қуролли қаршилик кўрсатган ва ҳаёт билан номутаносиб жароҳатлар олган. «Воқеа жойида 16 калибрли қирқма милтиқ, унга ўқ-дорилар, ханжар, ўзи йўл очувчи шуруп, қирқилган арматура ва михлардан иборат портлашда талофат етказувчи элементлар, шунингдек «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилотининг байроғи, ташкилот раҳбарига қасамёд ёзилган қўлёзма, шунингдек, Ставрополь ўлкаси ва ФХХнин ўлка бўйича бошқармасига элтувчи схемалар топилган», — дейилади ЖАМ хабарида.

Top