Фан-техника | 11:32 / 23.04.2018
45239
3 дақиқада ўқилади

Telegram’га қўйилган тўсиқни қандай айланиб ўтиш мумкин?

Фото: РИА "Новости"

Роскомнадзор Telegram’ни блоклашни бошлаганидан сўнг, мессенжерга кўникиб қолган кўпгина фойдаланувчилар қандай қилиб бу тўсиқларни четлаб ўтиш ҳақида ўйлаб қолишди. Буни амалга оширишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Бугун эътиборингизга оддий фойдаланувчи учун ҳам қийин бўлмайдиган усулни тақдим этамиз.

Windows операцион тизимида

Бунинг учун бизга исталган OpenVPN серверининг дастури керак бўлади. Уни қуйидаги ҳавола орқали кўчириб олишингиз мумкин:

Windows: OpenVPN Windows Installer

Сўнгра ушбу ҳавола орқали исталган мамлакатдаги VPN-сервер созламаларини кўчириб олиш керак бўлади. Бунинг учун “Получить доступ”ни босасиз ва UDP ёки TCP ҳаволасини босиб, созламани кўчириб оласиз. Агарда браузерингизда баннерларни блоклайдиган кенгайтмалар бўлса, уларни ўчириб туриш керак бўлади. Шунингдек, VPN-серверга уланишда муаммолар юзага келмаслиги учун созламаларни тез-тез янгилаб туриш керак. 

 

Telegram Россияда блоклангани сабабли, Россиядан бошқа мамлакат созламаларини кўчириш керак бўлади.

Кўчириб олинган созламани ушбу манзилга сақлайсиз: C:\Program Files\OpenVPN\config.

 

Бу ҳаракатларни амалга ошириб бўлганингиздан сўнг, иш столида OpenVPN ёрлиғи пайдо бўлади. Унга сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, “Свойства”ни танлайсиз.

Сўнгра “Совместимость” бўлимига ўтиб, “Выполнять эту программу от имени администратора”, яъни дастурни администратор ҳуқуқлари бўйича ишлашини таъминлаб, “Применить” тугмасини босасиз.

Энди VPN-серверга уланиш қолди, холос. Бунинг учун компьютернинг “трей” (кўп ҳолларда ўнг томон қуйи қисм) идан OpenVPN дастурини топиб, керакли мамлакатдаги серверни танлаймиз ва “Подключиться”ни босамиз.

 

Қисқа сонияларда VPN-серверга уланиш тайёр бўлади ва шундан сўнг Telegram’дан исталганча фойдаланиш мумкин. Уланиш муваффақиятли амалга ошса, “трей”даги дастур иконкаси яшил рангга киради.

 

P.S.: Бу усулда интернетдан фойдаланганда трафик дастлаб VPN-серверга, сўнгра сизга келгани сабабли интернет тезлиги аввалгидек бўлмаслиги мумкин.

Смартфонларда эса VPN-серверга уланиш бундан ҳам осон. Бунинг учун Google Play ва App Store’да етарлича иловалар бор.

Фойдаланиш учун энг содда иловалардан бири – Turbo VPN. Ундан фойдаланиш учун иловани кўчириб олиб, (Google Play | App Store) "Уланиш" тугмаси босилса, кифоя. 

 Яна бир тавсия этадиган иловамиз – Hola. Унинг устунлик томони – ҳар бир илова учун алоҳида VPN-сервер танлаш мумкин. (Google Play | App Store)

Мавзуга оид