11:14 / 15.05.2018
11352

Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинди

Фото: iStock

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган "Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорда шундай дейилади. 

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди.

- жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилиш; 

- жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш; 

- фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларининг таъсирчан ва ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш; 

- жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш; 

- жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини ишончли таъминлаш механизмларини такомиллаштириш; 

- жиноят процессининг янги шакл ва тартиб-таомилларини киритиш. 

Замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришнинг мутлақо янги устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қарорнинг асосий мақсадини ифодалаб беради.

Top