11:57 / 21.05.2018
7927

Саноат аккумуляторлари ишлаб чиқариш бўйича МДҲдаги ягона корхона Ўзбекистонда жойлашган

Фото: UzReport

Тошкент шаҳрида ўтказилган “Энергия, энергия таъминоти ва муқобил энергия манбалари” 13-Халқаро кўргазмаси доирасида “Exenergy” маркаси остида саноат аккумуляторлари ишлаб чиқарувчи корхона тақдимоти бўлиб ўтди. 

“Халқ сўзи”нинг ёзишича, мазкур завод МДҲ давлатлари ичида ягонадир. Корхона саноат аккумуляторларини ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини ўзида мужассамлаштирган. 

Қайд этилишича, ушбу замонавий саноат тармоғи муқобил энергетика ва қайта тикланувчи энергия, қувват ва телекоммуникациянинг захира манбаларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий соҳалардаги энергия самарадорлигини ошириш мақсадида йўлга қўйилди.

Top