18:04 / 25.05.2018
12246

Коллеж ўқувчилари олиб қочилган мотоциклда дарахтга келиб урилди, бир ўқувчи вафот этди

22 май куни коллеж ўқувчилари М.Ю. ва К.М.лар Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида “Max Exem” МЧЖ биноси олдида қаровсиз қолдирилган М.Қ. ва О.Х.га тегишли  “Yamaha” русумли мотоциклларни ҳайдаб қочишган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, М.Ю. мотоциклни Чўпонота кўчасида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб уриши натижасида жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган, унинг шериги К.М. ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бекобод шаҳрида коллеж ўқувчиси қотиллик содир этгани хабар берилганди.

Top