23:16 / 26.05.2018
11781

Чемпионшипдан АПЛга чиққан учинчи жамоа аниқланди

Англияда Премьер-лига йўлланмаси учун плей-офф баҳслари финали ўтказилди.

Унда «Фулҳэм» ва «Астон Вилла» беллашди. «Уэмбли»да ўтган ўйин тақдирини «Фулҳэм» ҳимоячиси Томас Кэрни томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. «Фулҳэм» 70-дақиқада Одои қизил карточка олиб майдонни тарк этишидан кейин ўйиннинг қолган қисмида бир киши кам бўлиб ҳаракат қилсада, ғалабани сақлаб қолди.

Натижада, 4 йиллик танаффусдан сўнг, «Фулҳэм» чемпионшипнинг учинчи жамоаси сифатида АПЛга қайтди. «Астон Вилла» эса Чемпионшипда қолди.

Чемпионшип
АПЛ йўлланмаси учун плей-офф
Финал

26 май, «Уэмбли» стадиони
Астон Вилла – Фулҳэм 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 23 Кэрни.
Астон Вилла – Жонстон, Терри, Честер, Ҳаттон, Ал-Муҳаммадий (Коджиа, 77), Ҳурихэйн (Ҳоган, 82), Единак (Онома, 77), Грилиш, Снодграсс, Адома, Грэббен.
Фулҳэм – Беттинелли, Сессеньон, Рим, Одои, Фредерикс (Кристи, 83), Кэрни, Макдоналд, Юхансен (Норвуд, 72), Таргетт, Камара (Калас, 77), Митрович.
Огоҳлантиришлар: Честер (8), Одои (38), Грилиш (63), Единак (76), Камара (77), Хаттон (86).
Четлатиш: Одои (70).

Top