00:38 / 31.05.2018
5460

Туркия террорчиликни қўллаб-қувватловчи давлатларни ҳалқаро ҳуқуққа амал қилишга чақирди 

Фото: Dikgazete.com

Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған раислигида мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.  

Йиғилишнинг якуний декларациясида Туркия фаластин халқининг ўз ҳуқуқлари учун курашини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттириши таъкидлаб ўтилган. 

Ҳужжатда, шунингдек, террорчиликни яширин ёки очиқча қўллаб-қувватловчи давлатларни ҳалқаро ҳуқуққа амал қилишга чақириқ бор.

Ҳужжатда Эгей денгизи ва Ўрта ер денгизи шарқида Туркияга қарши иғвогар ҳаракатлар мавзусига тўхтаб ўтилган. Таъкидланишича, Анқара бундай ҳаракатларга қарши ҳеч иккиланмасдан халқаро келишувлардан келиб чиққан ҳолда чоралар қўллайди. 

Top