15:29 / 03.06.2018
19674

Фарғона вилоятида миллий қорабайир отларини кўпайтиришга мўлжалланган  “Водий тулпорлари” замонавий мажмуаси очилди

Фарғона вилоятининг Қувасой шахрида миллий қорабайир наслли отларни кўпайтириш ва боқишга мўлжалланган  “Водий тулпорлари” замонавий мажмуаси фаолиятига старт берилди. Бу ерда асосан ҳарбийлар ва “Ватанпарвар” тизими ходимлари учун отлар тайёрланади. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси З. Мирзаев ва Фарғона вилояти хокими Ш. Ғаниев иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси йилқичилик ва от спорти федерацияси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси йилқичилик ва от спорти федерацияси

“Водий тулпорлари” мажмуаси 2,5 гектар майдонда жойлашган. Бу ерда замонавий дренаж тизимига эга очиқ ва ёпиқ манежлар, соллярий барча керакли жиҳозлар билан таъминланган. Майдон Навоий вилоятидан келтирилган кварц қуми билан қопланган. Шундай экан, мажмуа нафақат миллий, балки ҳалқаро даражадаги мусобақаларни ташкил қилишни истаган меҳмонларни ҳам қабул қила олади. 

Фото: Ўзбекистон Республикаси йилқичилик ва от спорти федерацияси
Фото: Ўзбекистон Республикаси йилқичилик ва от спорти федерацияси

Уч отхонанинг бири ёш йилқилар учун мўлжалланган, бу ерда отларни сифатли парвариш қилиш учун барча қулайликлар мавжуд. Оғилхонадаги суғоргич, охур ва бошқа барча жиҳозлар хорижий мамлакатлардан келтирилган. Спорт ўйинлари учун тўсиқлар мамлакат корхоналари томонидан ҳалқаро стандартларга муносиб равишда ишлаб чиқарилган. Жониворларнинг мажмуа ҳудудида қулай шароитда бўлиши учун бу ерда махсус бассейн ва қумли от йўрттиргич бор, бу бўлажак “ҳарбий отлар”га доимо яхши кўринишда қолишга кўмаклашади. 

Фото: Ўзбекистон Республикаси йилқичилик ва от спорти федерацияси
Фото: Ўзбекистон Республикаси йилқичилик ва от спорти федерацияси
Фото: Ўзбекистон Республикаси йилқичилик ва от спорти федерацияси
Фото: Ўзбекистон Республикаси йилқичилик ва от спорти федерацияси

Мажмуада жониворларнинг саломатлигини кузатиш ҳам қийинчилик туғдирмайди, чунки бу ерда барча керакли жиҳозлар (УЗИ аппарати ва қон таҳлили шулар жумласидан) билан таъминланган лаборатория мавжуд. 

Очиқ манеж атрофида 180 ўринга мўлжалланган трибуна ва олти шийпонча жойлашган, у ердан майдоннинг ажойиб манзараси очилади. 

Фото: Ўзбекистон Республикаси йилқичилик ва от спорти федерацияси
Фото: Ўзбекистон Республикаси йилқичилик ва от спорти федерацияси

Акционерлик жамияти мутахассислари от мажмуаси имкониятларини кенгайтиришни, фаолият жараёнига етакчи иш усулларини тадбиқ қилишни ният қилишган. Масалан, яқин келажакда мажмуадаги отлар Ўзбекистоннинг ажойиб гўшалари бўйлаб саёҳатларида туристларга хизмат кўрсатишга шай бўлади. 

Фото: Ўзбекистон Республикаси йилқичилик ва от спорти федерацияси

 

Top