00:24 / 11.06.2018
22221

“Samsung-Nukus” корхонасида бир кунда 400 телевизор ва 1000 чангютгич ишлаб чиқарилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида "Нукус-Реммаш" МЧЖга қарашли бино ва объектларни реконструкциялаш ва қўшимча биноларни қуриш ҳисобидан маиший техника қуролларини ишлаб чиқариш корхонасини қуриш бўйича бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Кruz.uz’нинг маълум қилишича, натижада "Samsung-Nukus" корхонасида 2017 йилнинг апрел-октябрь ойларида қайта қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бунинг учун 14 млрд сўм, ускуналар учун 19 млрд сўм сарфланди. Жами киритилган инвестиция 33 млрд сўмни ташкил этди.

Ўтган йилнинг 14 октябрь санасида корхона дастлабки маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлади. 15-16 декабрь кунлари эса Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи вақтида корхона фаолияти билан танишган эди.

Бугунги кунда корхонада бир кунда 4 турдаги 400 телевизор ва 13 турдаги 900-1000 дан ортиқ чангютгич ишлаб чиқарилмоқда.

Top