22:03 / 10.07.2018
10910

Honda дунёдаги энг тез ўт ўрувчи машинани тақдим қилди

Япониянинг Honda автогиганти ва British Touring Car Team Dynamics компанияси дунёдаги энг тез ўт ўрувчи машинани (газонокосилка) тақдим қилди. Қурилма 240 км/соатдан кўпроқ тезликка эриша олади.


 

Бундай тезликка эришиш учун қурилманинг мотори янгидан лойиҳаланмади. У тезкор бўлиши учун мутахассислар махсус платформага CBR1000RR Fireblade спортбайки двигателини ўрнатишган. Натижада Honda’нинг ўт ўрувчи машинаси қувват/оғирлик нисбати бўйича бир тонна оғирликка минг от кучини олди. 

Қурилмани ишлаб чиққан мутахассислар яқин орада махсус трассада тезлик рекордини (240 км/соатдан кўпроқ) ўрнатишни мўлжаллашмоқда.

Top