Жаҳон | 19:40 / 10.07.2018
7277
1 дақиқада ўқилади
Туркия ва Озарбойжон президентлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Бокуда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Эрдўғанни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев кутиб олган. Туркия президенти шарафига фахрий қоровул саф тортган.
Озарбойжон давлати ва ҳукумати вакиллари Эрдўғанга, Туркия делегацияси аъзолари эса Алиевга таништирилганлар.
Сўнгра Алиевнинг “Загулба” қароргоҳида икки етакчи ўртасида бирга-бир форматда учрашув бўлиб ўтган. Эрдўған ва Алиев Туркия ҳамда Озарбойжон ўртасидаги алоқаларнинг барча соҳаларда муваффақиятли ривожланаётганини таъкидлаб ўтишган. Етакчилар икки томонлама муносабатлар ва ўзаро манфаатга эга бошқа масалалар бўйича фикрлар алмашишган.
Мавзуга оид
18:40 / 27.12.2024
The Times AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотларни баён қилди
17:09 / 27.12.2024
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36 / 27.12.2024
Озарбойжон президенти маъмурияти Чеченистоннинг қурбонларнинг оилаларига ёрдамини рад этди
20:58 / 26.12.2024