13:10 / 19.07.2018
37672

Тошкентда тўй кортежлари жаримага тортилмоқда

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жорий йилнинг ўтган олти ойи бўйича маълумотларни тақдим этди.

Маълумотларга кўра, ўтган олти ой ичида 396 554 та маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, улардан 97 174 таси қўпол қоидабузарликлардир. 

Шунингдек, 43 496 та йўловчи ташиш қоидаларини бузиш, 4462 та ҳолатда ҳайдовчиларнинг автомобил бошқарувида уяли телефондан фойдаланиши, 23 163 та ҳолатда тезликни меъёрдан ошириш қайд этилган.

Бошқарма маълумотига кўра, 3 040 та автомобилни маст ҳолатда бошқариш вазиятлари, 9 070 та тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳолатлари кузатилган, 6 701 та ҳолатда эса тегишли ҳужжатларсиз автомобилни бошқараётган ҳайдовчилар жаримага тортилган.

Йил бошидан буён йўл патруль ходимлари томонидан 30га яқин тўй кортежларига чора кўрилган.

Top