Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари онлайн мониторинг қилинади, жамоатчилик назорати кучаяди
Умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини онлайн мониторинг қилиш, жамоатчилик томонидан назоратни ўрнатиш, амалга оширилаётган ишларнинг шаффофлиги ва сифатини таъминлашга қаратилган ахборот тизими амалиётга жорий этилди.
Халқ таълими вазирлиги мактаблар қурилиши жараёнига шаффофликни татбиқ этиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича янги лойиҳани тақдим этмоқда. Унга кўра, мактаблар қурилиши жараёни, яъни пудратчини аниқлаш, уни молиялаштириш ҳамда қурилиш ишларини сифатли якунланишини таъминлаш тўлиқ маҳаллий ҳокимиятлар томонидан амалга оширилади. Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишидан манфаатдор ва шу сабабли, мазкур йўналишда доимий мониторингни амалга оширади.
Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилишича, жорий йил маҳаллий ҳокимликлар томонидан 356та таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари улар томонидан «Обод қишлоқ» («Обод маҳалла») давлат дастури доирасида 371та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан Инвестиция дастури ва «Обод қишлоқ» («Обод маҳалла») Давлат дастури доирасида умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини онлайн мониторинг қилиш, жамоатчилик томонидан назоратни ўрнатиш, амалга оширилаётган ишларнинг шаффофлиги ва сифатини таъминлашга қаратилган ахборот тизими амалиётга жорий этилди. Ушбу тизимга http://stat.uzedu.uz сайти орқали кириш мумкин.
Биринчидан, маҳаллий ҳокимлик раҳбарларига ушбу тизим у ёки бу вилоят ва туманларда амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш имконини бериб, ўзига хос онлайн рейтингни кўрсатиб беради. Шунингдек, ҳар бир ҳудуддаги вазиятни туманлар ва мактаблар кесимида ўрганиш имконияти юзага келади. Вилоят ва туманлар қурилиш-таъмирлаш ишларининг бажарилиш салмоғи бўйича жойлаштирилган бўлиб, яхшилари энг юқори қатордан ўрин олади.
Иккинчидан, эндиликда ҳар бир инсон амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз фуқаролик позициясини намоён этган ҳолда фикр мулоҳаза ва таклифларини билдириши мумкин. Айниқса, мактаб фойдаланишга топширилиши арафасида, яъни ишлар 100 фоизлик ҳолатга етказилган вақтда, жамоатчилик назорати жуда муҳим.
Авваллари, мактабнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ тугалланмаган бўлса-да мактаб директорларини қабул қилиш бўйича мажбурлаб имзо қўйдириб олиш ҳолатлари кузатилган. Мазкур тизим мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати кузатув кенгашлари, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа фаол жамоатчилик вакиллари томонидан ўрганишида қулай восита бўлиб хизмат қилади.
Камчиликлар аниқланган ҳолатларда, тизим орқали суратлар ва изоҳлар қолдириш имконияти яратилди. Натижада маҳаллий ҳокимликларда (буюртмачилар)да пудратчига тақдим этиш учун мавжуд камчиликларнинг ҳаққоний расмлари ва барча камчиликлар бартараф этилмагунга қадар объектларни қабул қилмасликка асос бўлади, пудратчи йўл қўйган хатолари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

19:42 / 02.07.2025
ССВ аҳолини жамоатчилик назоратига чорлади

14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?

18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди

15:15 / 14.02.2025