13:13 / 08.08.2018
19767

Базальт арматура ўзи нима?

Фото: Basalt

Basalt компанияси ҳамкорлигида аниқлаймиз.

Базальт арматура ўзи нима?

Бу ўзини бутун дунёда юқори сифатли маҳсулот сифатида кўрсата олган инновацион қурилиш материали. Бу темир арматуранинг аналоги. Ушбу материалнинг 80 фоизи космик ва ҳарбий саноатда, кемасозлик ва самолётсозликда қўлланадиган ровинг деб номланувчи узлуксиз базальт толадан иборат. Базальт арматура темир арматурага қараганда 30-50 фоизга арзон ва 10 марта енгил бўлиб, бу унинг транспортировкасига кетадиган харажатларни қисқартириш имконини беради. Базальт арматура зангламайди, демак, унинг техник хусусиятлари бутун фойдаланиш даврида сақланиб қолади.

Базальт арматура қай даражада узоқ хизмат қилади?

Базальт арматуранинг прогноз қилинаётган хизмат муддати 50-80 йилни ташкил этади. Базальт арматуранинг узоқ хизмат қилиш параметри унинг мустаҳкамлиги туфайли темир арматураникига қараганда юқори. Айнан шунинг учун базальт арматура Цельсий бўйича -70 дан +100 даражагачани ташкил қиладиган ишчи ҳароратларнинг кенг диапазонига бардош беради. Унинг оловга чидамлилиги Цельсий бўйича 300 даражагачани ташкил қилади.

Базальт арматура ўзидан токсик моддаларни чиқарадими?

Йўқ, базальт арматура экологик тоза, у токсик моддаларни ажратмайди. Шунингдек у иссиқликни яхши сақлайди, сезгирлик даражаси юқори бўлган, шу жумладан тиббий ускуналарнинг ишлашига халақит бермайди. Базальт арматура қўлланган биноларда мобил алоқа сигнали яхшироқ ўтади.

Базальт арматура қандай бирлаштирилади ва транспортировка қилинади?

Базальт арматурани пайвандлаш шарт эмас. У пластик хомутлар ёрдамида ёки оддий тўқиладиган сим билан маҳкамланади, бу иншоотнинг зилзилаларга чидамлилигини оширади. Базальт арматурани монтаж қилиш учун бесўнақай ва қиммат қурилиш техникасидан фойдаланиш зарурати йўқ. Диаметри 12 мм гача бўлган арматурани ташиш осон, у букилувчан бўлиб, рулонларга ўралади. Диаметри 14 мм ва ундан катта бўлган базальт арматура ҳолатида симларнинг узунлиги буюртмачининг ихтиёрига қараб бажарилади.

Нархлар ошмоқда, келажакда базальт арматура нархи ҳам ошадими?

Темир арматурадан фарқли ўлароқ базальт арматуранинг қиймати нархлардаги кескин ўзгаришларга учрамайди.

Ҳовлимда бассейн қурмоқчиман, базальт арматурадан фойдалансам бўладими?

Базальт арматура намлик даражаси юқори бўлган ва бошқа тажовузкор муҳитга эга конструкциялар учун жуда мос тушади. У коррозияга учрамайди, шу боис уни яхмалаклар, гидроиншоотлар, оқова ариқлар, каналлар, канализациялар, бассейнлар қурилишида қўллаш мумкин. Шунингдек ундан катта кўламли қурилишларда, яъни метро, кўприк, автомобиль трассалари ва темир йўл кўтармаларини барпо этишда ҳам фойдаланса бўлади.

Basalt компаниясининг заводи қаерда жойлашган?

Завод иккита объектда жойлашган: биринчиси Жиззах вилоятининг Фориш туманида. Ушбу заводда базальт рудасига қайта ишлов берилади ва базальт тола ишлаб чиқарилади. Кейин тола Жиззах вилоятининг Эркин иқтисодий зонасидаги заводга транспортировка қилинади. Бу ерда тола базальт арматурага айлантирилади.

Келаси йили заводда ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилмоқда: компания узлуксиз базальт толадан композит трубалар, бурчаклар, профиллар ишлаб чиқаришни мўлжаллаган.

Базальт арматурани қаерда харид қилиш мумкин?

Бунёдкор шоҳ кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган Mega Invest Industrial холдингининг савдолар бўлимида.

Мўлжал: “Олмазор” (олдинги “Собир Раҳимов”) метро бекати.

Компания чакана савдолар учун ҳам, мамлакат ҳудудлари бўйлаб товар дистрибюцияси учун ҳам очиқ.

Базальт арматурани харид қилиш, темир арматурани базалт арматурага алмаштириш, қурилишда ундан тўғри фойдаланиш масалалари бўйича қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг:

+998998635770

+998998625770

Қўшимча маълумотларни www.basalt.uz сайтидан ҳам олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top