15:21 / 17.08.2018
4004

ННТнинг чет эллик ходимлари учун - аккредитация карточкаси янги шакли

У адлия вазирининг 15.08.2018 йилда 3055-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.

Янгиланган карточка буйруққа иловада кўрсатилган. Ҳужжат эълон қилингандан кейин янги шаклдаги карточкалар берилади, бироқ бунгача берилганлари амал қилиш муддати тугагунга қадар ҳақиқий ҳисобланади.  

Эслатиб ўтамиз, аккредитация карточкаси чет эл фуқаросига Ўзбекистонда бўлиш ва меҳнат фаолиятини, бироқ фақат уни қабул қилаётган ННТда амалга ошириш ҳуқуқини беради.

ННТнинг, ш.ж. диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзолари аккредитациядан ўтказилади.  

Аккредитациядан ўтказиш учун қабул қилаётган ННТ Адлия вазирлигига зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза беради ва 5 ЭКИҲмиқдорида йиғим тўлайди. Ариза 1 ой мобайнида кўриб чиқилади.

Ҳужжат 16.08.2018 йилдан кучга кирди.

Top