22:04 / 20.08.2018
26228

Туркманистон президенти саҳрода автораллига тайёргарлик кўраётиб қумга тиқилиб қолди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Амуль-Хазар» раллисига тайёргарлик доирасида саҳрода машғулот ўтказди. Президентнинг синов юриши тасвирланган видеоёзув «Хроника Туркменистана» томонидан эълон қилинди.

ТДХ ахборот агентлигининг билдиришича, машғулот Қорақум саҳросида ўтказилган. Бердимуҳамедов саҳрода синовдан ўтказган ралли автомобили президентнинг ўзи томонидан лойиҳаланган ва йиғилган.  

Синов вақтида машина қумга тиқилиб қолди, аммо Туркманистон раҳбари абжирлик билан машина ғилдираклари остига қуриган шох-шаббалардан ташлаб, қум «чангали»дан чиқа олди ва йўлида давом этди.

«Амуль-Хазар 2018» халқаро автораллиси 9-14 сентябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтади.

Июнь ойида Туркманистон президенти ўз чизмалари асосида пойга машинасини йиғди, бир ой илгари эса ралли автомобиллари пойгасида қатнашиб навбатдаги ғалабасига эришди — у 2015 йил августда «Альфа-Ромео-2015» мусобақаларида ғалаба қозонганди.

Top