20:27 / 30.08.2018
15353

Ўзбекистон россияликлар учун куз фаслидаги энг оммабоп йўналишлардан бирига айланди

Фото: KUN.UZ

Грузия ва Ўзбекистон россияликлар учун куз фаслидаги энг оммабоп йўналишларга айланди, деб хабар бермоқда Tutu.ru саёҳат сервиси.

Мутахассислар 2018 йил 1 сентябрдан 30 ноябргача расмийлаштирилган авиачипталарни таҳлил қилиб чиқишди. Натижалардан маълум бўлишича, сотилган барча чипталарнинг 20%и

Грузия ва Ўзбекистонга тўғри келади. Шунингдек, Италия, Исроил, Испания, Молдавия, Арманистон, Германия, Озарбайжон ва Черногория рўйхатнинг юқори қисмидан ўрин олган.

Таҳлилчиларнинг айтишларича, авиачипталарга ўртача нархлар ўтган йилнинг кузидагига нисбатан 16%га қимматлашган. Ўзбекистонга парвоз эса жорий йилнинг кузида арзонлашган.

Ўтган йили Молдавия,Қозоғистон ва Грузия энг оммабоп йўналишлар деб топилганди.

Top