01:03 / 13.09.2018
4712

Улан-Батордаги иқлим ўзгаришига доир ҳафталикда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида “Иқлим ўзгаришига мослашиш воситаси сифатида ўрмонлар ва ўрмон дарахтларининг маҳаллий экотиплари манбаларини ривожлантириш истиқболлари”  ҳафталиги ўтказилмоқда. 

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда қатор ҳалқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур ҳафталикда дунёнинг 10 дан ортиқ давлати, жумладан,  Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Ҳафталикда иштирок этувчи давлатлар ўртасида ҳудудларнинг ўрмон хўжалиги шароитларини ҳисобга олиб, ўрмончилик бўйича мавжуд қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан қатор ҳужжатлар имзоланди.

Унга кўра, келгусида аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш бўйича лойиҳалар сони оширилиши белгиланган.

Ҳафталик якунига қадар юқори сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар етиштириш, табиий, хусусан, ер, сув, ҳаво, иқлим ва генетик ресурсларни барқарор бошқариш, улардан самарали фойдаланиш каби муҳим масалалар юзасидан турли семинарлар давом этади.

Top