10:21 / 13.09.2018
7225

“Ўзбекгидроэнерго” ва “Белаз” ўртасида йирик ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фото: Ўзбекгидроэнерго

Дунёга машҳур автомобиль заводи ҳисобланган “BelAZ” ОАЖ “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг доимий ҳамкори ҳисобланди. Мазкур завод билан ҳамкорлик завод томонидан ишлаб чиқарилган автосамосваллар ёрдамида бугунги кунда жадаллик билан қурилиш ишлари олиб борилаётган мини, кичик, ўрта ва йирик гидроэлектростанцияларини қуриш жараёнида фойдаланиб келинмоқда. 

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов Беларуснинг BelAZ ОАЖ раҳбари Пётр Пархомчик бошчилигидаги делегация аъзолари  билан учрашди. Мазкур учрашув дўстона, самимий руҳда бўлиб ўтди. 

Учрашувда  жамият томонидан ҳудудларда қурилаётган ГЭСлар учун ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилаётган йирик “Пскем” ГЭСининг қурилиши учун зарур бўлган 42-45 тоннани ташкил этувчи оғир карьер  самосвали, яъни BelAZ-7547 русумли автосамосвалларни харид қилиш ва уларни етказиб бериш борасида келишиб олинди.

Учрашув сўнгида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва “BelAZ” ОАЖ ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Top