Жамият | 20:22 / 14.09.2018
4466
1 дақиқада ўқилади

Ёшларнинг катта қизиқишига сабаб бўлаётган «Спорт ҳафталиги» давом этмоқда

Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ёшларни жисмоний ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлашган ва олимпия турларини ривожлантириш, юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш, ёш авлоднинг соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жорий йил ҳисобидан спортга доир кўплаб лойиҳаларни амалга оширди.

Жумладан, жорий йилнинг 10-20 сентябрь кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларида «Спорт ҳафталиги»ни ўтказиш ҳам ана шундай самарали лойиҳалардан бири дейиш мумкин.

Ҳафталик давомида ёшлар ўртасида спортнинг волейбол, бадиий гимнастика, велосипед спорт тури бўйича марафон, футбол, югуриш, мини футбол, кураш, баскетбол каби бир қатор мусобақалар ўтказиб келинмоқда.

«Спорт халқнинг ўзига ишончини оширувчи, жипслаштирувчи жабҳадир, унинг ўзи эмас, албатта, ундаги ғалабалар миллатни ғурурлантиради» шиори остида ўтказилаётган ҳафталик ёшларнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Ҳафталик 20-сентябргача давом этади.

Мавзуга оид