12:02 / 06.10.2018
11330

Монсеррат Кабалье вафот этди

Фото: REUTERS

Опера қўшиқчиси Монсеррат Кабалье 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда El Pais шифокорларга асосан хабар бермоқда.

Монсеррат Кабалье 1933 йил 12 апрель куни Барселонада туғилган. Испаниялик опера қўшиқчиси (сопрано). Биринчи навбатда, ўзининг бельканто техникаси ва Пуччини, Беллини ҳамда Доницетти классик операларида ижро этган роллари билан танилган. 

Фаолияти давомида 88та роль ижрочиси бўлган, тахминан 800та камера асари. Қўшиқчи ўз фаолиятида турли партияларни ижро этган - Памина ва Изольдадан тортиб, Донна Эльвира ҳамда Турандотгача.

Top