11:55 / 13.11.2018
12334

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига ўзгартиришлар киритилди 

Молия вазирининг буйруғи билан 5-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Асосий воситалар”га ўзгартиришлар киритилди, деб ёзмоқда Norma
 
Эслатиб ўтамиз, асосий воситалар (АВ) – бу корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган моддий активлар. Қоидага кўра, АВнинг қиймати ЭКИҲ миқдорининг 50 баравари ва ундан ортиқ, хизмат муддати эса - 1 йилдан ортиқ бўлиши керак.
 
Илгари хорижий валютада харид қилинган АВнинг бошланғич қиймати божхона юк декларациясини тўлдириш санасидаги (5-сон БҲМСнинг 11-банди бўйича харажатлар ҳам шу ерга киритилади) Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланар эди. Энди бу сана ўзгарди. 2018 йил 9 ноябрдан бошлаб қайта ҳисоблаш учун АВни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги МБ курсини олиш талаб этилади, яъни корхонада АВга мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқи вужудга келган пайтдан бошлаб. Валюта қиймати эса бошланғич ҳисоб ҳужжатлари: товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларациясидан олинади.
 
Бундан ташқари, аниқлаштирилишича, АВ қийматини сўмга қайта ҳисоблаш фақат АВ учун ҳисоб-китоб чет эл валютасида амалга оширилган тақдирда қўлланилади (одатда импорт қилганда шундай йўл тутиш мумкин).  Гап шундаки, 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар, шунингдек, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши керак.
 
Ҳужжат 9.11.2018 йилдан кучга кирди.

Top