17:43 / 14.11.2018
8870

2025 йилгача бўлган даврда Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси муҳокамага қўйилди

Миллий туризм соҳаси ривожи йўлида қулай иқтисодий шароитларни шакллантиришга доир ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, унинг рақобатбардошлиги ва тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш, шунингдек жаҳон бозорларида миллий туристик маҳсулотларни комплекс  тарғиб қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларини ижро этиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2025 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳа муҳокама ва таклифлар учун regulation.gov.uz сайтига жойланди.

Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси қуйидагиларни кўзда тутади:

  1. Туристик фаолиятга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
  2. Республиканинг барча ҳудудларида туризм инфратузилмасини ривожлантириш;
  3. Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ташқи ва ички транспорт йўналишларини кенгайтириш, транспортда тақдим этиладиган хизматлар сифатини ошириш;
  4. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги йўловчи ташувлар тизимини ривожлантириш;
  5. Туристик бозорнинг турли сегментларига йўналтирилган туристик маҳсулот ва хизматлар диверсификацияси;
  6. Ички туризмни ривожлантириш;
  7. Халқаро ва ички туристик бозорларда Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотларини тарғиб қилиш;
  8. Туризм соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Лойиҳага кўра, Концепция етти босқичда амалга оширилади, уларнинг ҳар бири алоҳида устувор йўналишлар бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси тасдиқланишини кўзда тутади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиб, соҳа ривожи учун хизмат қилувчи фикр ва таклифларингизни қолдиришингиз мумкин.

Top