20:21 / 21.11.2018
28112

Одил Аҳмедов Ўзбекистонга қайтиши ва Бабаян мураббийлигидаги терма жамоага етишмаган жиҳат ҳақида гапирди

Фото: KUN.UZ

«Шанхай СИПГ» яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди. У KUN.UZ билан суҳбатда Ўзбекистон чемпионатига қайтган тақдирда қайси клуб либосини кийиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмаганини айтиб ўтди.

«Буларнинг ҳаммаси миш-миш. Ҳали бир йил шартномам бор, буни ўзим бекор қила олмайман. Шунинг учун ҳали қайси жамоада тўп суришимни ўйлаб ҳам кўрганим йўқ», деди Одил Аҳмедов.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори, шунингдек, Самвель Бабаян қўл остида ЖЧ-2018 саралашининг муваффақиятсиз якунланганига ҳам изоҳ бериб ўтди.

«Самвел Бабаян бошчилигида вазиятларга сўнгги нуқтани қўядиган футболчилар етишмади. Чунки яхши футболчилар йиғилганди, ҳаракат қилдик. Охирида битта гол етишмади. Шунинг учун ҳам Жаҳон чемпионатидан қолиб кетдик», - дейди Аҳмедов.

Интервьюнинг тўлиқ варианти билан KUN.UZ`нинг YouTube ва Mover`даги каналларида танишишингиз мумкин.

Видео: Tas-IX

Видео: Youtube.com

Top