Жамият | 17:16 / 26.11.2018
7353
1 дақиқада ўқилади
Божхоначилар қарийб 700 млн сўмлик сифати кафолатланмаган косметика маҳсулотларини фош этишди
Хорижий давлатдан пойтахтда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият номига келган товарларга тегишли йўл-юк кузатув ҳужжатларига мувофиқ косметика ва пол учун ишлатиладиган ламинация қопламалари олиб келиниши лозим эди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси.
Божхоначилар мазкур товарларни божхона кўригидан ўтказишганида, божхона юк декларациясида кўрсатилган пол учун ишлатиладиган ламинация қопламалари товарлари мавжуд эмаслиги, уларнинг ўрнига эса ҳужжатда кўрсатилганидан ортиқча қиймати 690 миллион сўмлик, 22 турдаги 187 078 дона косметика товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:59 / 02.01.2025
Ўзбекистон Россиянинг энг йирик савдо шериклари қаторига кирди
08:10 / 26.12.2024
Божхоначилар тўхтатиб қолган гиёҳванд моддалар миқдори 1 тоннадан ошди
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
08:15 / 23.12.2024