15:27 / 29.11.2018
10582

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 95-ўринга тушди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

ФИФА терма жамоаларнинг ноябрь ойи якунига кўра рейтинг жадвалини эълон қилди.

Рейтингда Ўзбекистон термаси ҳисобидаги очколар сони октябрдагидан 3тага камайиб, 1251тани ташкил этган; шунга мувофиқ жамоа ўтган ойдан бир поғона пастлаб, 95-ўринни эгаллаган.

Октябрь рейтингида Ўзбекистон 8 ойдан буён илк марта кўтарилишга эришган, Осиёда 13-ўринга чиққан эди. Бу галги жадвалда Қатар термаси уч поғона юқорилаб, ОФК аъзолари ичида яна 13-ўринга қайтди. Ўзбекистон термаси 5 ойдан буён 94-96 ўринлар оралиғида қолмоқда.

Фото: ОФК

Жаҳон рейтингини Бельгия терма жамоаси бошқариб турибди. Кучли учликдан Франция ва Бразилия жой олган. Умуман, юқори ўнлик таркиби ўзгармай қолган бўлиб, 6-7 поғоналардаги Португалия ва Уругвай терма жамоалари ўрин алмашишган холос.

Top