08:38 / 29.11.2018
16761

Конор Макгрегор ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди

Фото: Niall Carson/PA

UFC’нинг собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор тезликни оширгани сабабли ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.  

Таъкидланишича, спортчи тезликни 54 кмга оширган. У Ирландия шарқидаги графликда йўлнинг энг максимал тезлик 100 км/соат қилиб белгиланган қисмида 154 км/соат тезлик билан ҳаракатланган. У бу қоидабузарлик учун минг долларлик жарима ҳамда ярим йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилиш билан жазоланган.

Top