15:12 / 13.12.2018
4114

Австрия прокуратураси Россия биатлон терма жамоаси аъзоларига нисбатан суриштирув ишларини олиб бормоқда

Фото: Сергей Бобылев/ТАСC

Австрия иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш прокуратураси Россия биатлон терма жамоасининг беш нафар аъзосига нисбатан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Хабарда айтилишича, улар тақиқланган моддалар қабул қилиш ҳамда допинг борасидаги фирибгарликда гумонланмоқда.

Мазкур ҳолат ҳақида Австрия коррупцияга қарши курашиш маҳкамаси маълум қилган.

Top