Сурияни тарк этаётган америкаликлар қурол-яроғни курдларга қолдирмоқчи
Пентагондагилар АҚШ президенти Дональд Трампга америкалик ҳарбийлар Сурияни тарк этаётгани муносабати билан қуролларни курдларга қолдириш бўйича таклиф киритишмоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги бир неча манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, курдларга қолдириладиган қуроллар ичида зирҳли техникалар ҳамда танклар ҳужумига қарши ракеталар ҳам мавжуд. Бу таклиф АҚШ президенти томонидан қаноатлантирилса, Сурия шимолидаги курдларни террорчилар сифатида қабул қиладиган Туркия ўз норозиликларини билдириши мумкин.
28 декабрь куни Суриядаги курдлар мухторияти вакили Жейҳан Аҳмад маълум қилдики, курдлар Сурия армияси билан мамлакат шимолидаги ҳудудларни, жумладан Фрот дарёсининг ғарбий қирғоқларини Туркиянинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимоя қилиш бўйича келишувга эришди. Унинг сўзларига кўра, «Сурия Демократик кучлари» расмий Дамашқ билан «Туркиянинг йўлини тўсиш» бўйича ҳамкорлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД устидан тўлиқ ғалаба қозонилганини эълон қилган ва америкалик ҳарбийларга Сурияни тарк этишга буйруқ берганди. Кейинроқ у Суриядаги жангарилар қолдиқларига қарши кураш Россия, Туркия ва Эрон каби мамлакатлар томонидан олиб борилиши кераклигини айтди.
Мавзуга оид
21:08 / 25.12.2024
The Telegraph: Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «дафн этиш»га ваъда берди
19:47 / 25.12.2024
Ал-Жўланий исёнчи гуруҳлар қуролларини ташлашга розилигини эълон қилди
12:10 / 25.12.2024