18:16 / 07.01.2019
10395

Исроил АҚШнинг қаршилиги туфайли Хорватияга F-16 самолётларини сота олмаяпти

Фото: Master Sgt. Andy Dunaway

Исроилнинг Хорватияга мамлакат ҲҲК фойдаланган 12та F-16C/D Barak самолётини сотиш бўйича келишуви амалга ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда Исроил телевидениеси хабар берди.

"Ушбу ҳафтада мудофаа вазирлиги бош директори Уди Адам ва вазирликнинг мудофаа экспорти бўлими бошлиғи Мишель Бен Хорватияга боради. Улар Хорватия ҳукуматига келишув бекор бўлганлигини расман маълум қилишади", дейилади телеканал хабарида. 

Маълумот берилишича, қиймати 500 млн доллар бўлган шартнома ўтган йилнинг мартида тузилган, аммо АҚШ самолётлар сотилишига қарши чиққан. Ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага кўра, Исроил Вашингтоннинг розилигисиз Америка маҳсулотларини учинчи давлатларга сота олмайди. 

Аввалроқ Axios портали Исроил муддати ўтган Америка самолётларини ўз кучи билан модернизация қилганлиги ва уларга Исроилда ишлаб чиқарилган электрон воситаларни ўрнатганлиги АҚШнинг норозилигига сабаб бўлганлигини ёзганди.

Top