15:07 / 11.01.2019
9748

Тошкентда енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли ер участкаларини ажратиш тартиби белгиланди

Фото: Depositphotos

“Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш тартиби тўғрисида”ги Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қарор билан “Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланди.

Низомга кўра, объектни жойлаштириш учун ер участкасини ажратиб бериш масаласида ариза келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади.

Хусусан, ер участкалари узоқ муддатли 3 йилдан кам бўлмаган ва 10 йилдан ошмаган муддатга вақтинча фойдаланишга берилади.

Ер участкаси бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Top