00:21 / 21.01.2019
19600

Ўзбекистон терма жамоасининг Австралия билан ўйинолди машғулотидан фотожамланма

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 январь, душанба куни Осиё Кубоги нимчорак финалида Австралияга қарши ўйинда майдонга тушади. Якшанба оқшомида жамоа ўйинолди расмий машғулотини ўтказди.

Ал-Айнда ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати бироз пасайди. Расмий тайёргарлик Австралия билан ўйин бўлиб ўтадиган «Халифа бин Зайд» стадионининг 3-машғулот майдонида ўтказилди. Таркибдаги барча футболчилар соғлом ва эртанги баҳсда майдонга тушишга тайёр.

Маълумот учун, Австралия ва Ўзбекистон терма жамоалари гуруҳ босқичининг сўнгги турини ҳам айни шу стадионда ўтказишган. Улар Ал-Айн шаҳридаги битта меҳмонхонада истиқомат қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Австралия–Ўзбекистон баҳси 21 январь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Унда "соккеруз" сариқ, Ўзбекистон эса оқ рангли либосларда майдонга тушади. Ўйинни қатарлик Абдулраҳмон Ал-Жассим бошқариб боради. Жуфтлик ғолиби чорак финалда БАА-Қирғизистон ўйини ғолиби билан тўқнаш келади.

Top