11:55 / 01.02.2019
3720

Трамп пиццериялар тармоғининг собиқ раҳбарини ФЗТ раҳбари лавозимига тайинлаши мумкин – ОАВ

Фото: REUTERS / JONATHAN ERNST

АҚШ президенти Дональд Трамп 73 ёшли тадбиркор Херман Кейнни АҚШнинг Федерал захира тизими раҳбари лавозимига тайинлаши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

Манбаларнинг агентликка маълум қилишича, Godfather’s Pizza пиццериялари тармоғининг собиқ раҳбари Кейн 30 январда Оқ уйга музокараларга келган.

2018 йил 19 декабрда ФЗТ таянч фоиз ставкасини 0,25 пунктга, яъни йиллик 2,25-2,5 фоизгача оширган. Трамп ставканинг оширилишини унинг муваффақиятларига “асосий хавф” деб атаган. Бундан ташқари, Трамп Жером Пауэллни ФЗТга раҳбар қилиб тайинлаши хато бўлганини айтган.

Top