12:56 / 15.02.2019
19631

Руни ичкиликбозликдан қутула олмаяпти

Фото: Getty Images

Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни ичкиликбозликдан азият чекмоқда.

Футболчи Америкага кўчиб ўтганидан сўнг ҳам бу зарарли одатини ташламаган. Ҳатто унинг хотини Колин ичишни ташламаса, эрига ажрашиш билан таҳдид қилган, деб ёзмоқда The Sun.

Уэйн ва Колин 4 нафар фарзандни тарбияламоқда. 2018 йил декабрь ойида футболчи маст ҳолда жамоат жойига боргани ва уятсиз сўзлар билан сўкингани учун жаримага тортилган эди.

Руни Американинг «Ди-Си Юнайтед» клуби аъзоси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у MLS чемпионатида 20та ўйин ўтказиб, 12та гол урган.

Top