Британиялик собиқ аскар 1972 йилда намойишчиларни ўққа тутгани учун судланади

Шимолий Ирландия прокуратураси Британия армиясининг собиқ аскарларидан бири, 1972 йил 30 январь куни Лондондерри шаҳридаги “Қонли якшанба”да 13 нафар намойишчини ўққа тутишда иштирок этган Ф. га қарши қотиллик ва суиқасд содир этиш айбловларини қўйди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари 2010 йилда тергов Британия армияси томонидан ўша воқеада намойишчиларга қарши жанговар ўқларни қўллаш асоссиз бўлгани ҳақидаги хулосага келгандан сўнг ушбу ишнинг 125 минг саҳифалик материалларини кўриб чиққан. Ҳозирда намойишчиларни ўққа тутишда иштирок этган 17 ҳарбийнинг ёши 60 ёшдан 70 ёшгачани ташкил қилади. Тергов маълумотларига кўра, ўша воқеалар қурбонларидан бирортаси ҳарбийларга хавф солмаган, қуролсиз фуқароларга ўқ узиш эса ўз хатти-ҳаракати устидан назоратни йўқотиш оқибати бўлган. Бу хулосалар эълон қилингач мамлакатнинг ўша вақтдаги бош вазири Дэвид Кэмерон аскарлар хатти-ҳаракатлари учун узр сўраган.
Тергов, шунингдек, ўша воқеаларда иштирок этган қолган 16 британиялик аскарга ва Ирландия республика армиясининг (ИРА) ҳарбийларга қаршилик кўрсатган 2 аъзосига қарши жиноий иш қўзғатиш имконини кўриб чиққан, бироқ уларга айбловлар билдиришга етарлича асос топа олмаган.
Буюк Британия мудофаа вазирлиги судланмоқчи бўлинаётган собиқ ҳарбийга кўмак кўрсатишга ваъда берган.
1972 йил 30 январда Британия армияси парашют полки аскарлари Лондондеррида шимолий ирландиялик католикларнинг тинч намойиши иштирокчиларини ўққа тутган, бунинг оқибатида воқеа жойида 13 киши, жумладан ортидан ўққа тутилган 6 нафар ўсмир ҳалок бўлган, яна бир ўткинчи олинган жароҳатлардан бир неча кун ўтгач вафот этган. Бу воқеа “Қонли якшанба” ёки “Богсайд хунрезлиги” номини олган. 1972 йилдаги бу воқеа ИРАнинг британиялик ҳарбийларга қарши фаол жанговар ҳаракатларни бошлашига олиб келган.
ИРА ўз олдига куч билан Ольстернинг Буюк Британиядан мустақил бўлиши ва Ирландия Республикасига қўшилишини мақсад қилган ҳарбийлашган миллий-озодлик ташкилоти ҳисобланади. У 1969 йилда муваққат ва расмий ИРАга бўлиниб кетган. Маълумотларга кўра, муваққат ИРА жангарилари қўлидан жанговар тўқнашувлар ва терактлар содир этиш вақтида 1,8 минг киши, жумладан 1,1 минг британиялик ҳарбий, Қироллик полицияси ва Ольстер мудофааси полки ходимлари, 600 га яқин фуқаро ва бошқа католик ҳамда протестант ҳарбийлашган гуруҳлари жангарилари ҳалок бўлган.
2005 йилда ушбу ташкилот расман қуролни ташлаган, бироқ ИРАни тиклаш ва терактларни содир этишни яна бошлашга уринишлар ҳамон давом этиб келади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

14:55 / 03.07.2025
Лондон ва Берлин ўзаро мудофаа шартномасини имзолайди

21:41 / 01.07.2025
Британияда қотил-ҳамшира иши бўйича яна уч киши ҳибсга олинди

22:57 / 30.06.2025
Британияда ChatGPT туфайли энди иш бошлаётган ходимларга нисбатан талаб тушиб кетди

19:19 / 29.06.2025