18:00 / 23.03.2019
9018

Фото: Чимён тоғида ҳарбий хизматчилар ўртасида марафон ўтказилди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси томонидан Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ўртасида Наврўз байрамига бағишланган «Скайраннинг» (Тоққа югуриш) бўйича марафон ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Мудофаа вазирлиги Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази мезбонлиги остида ўтказилган марафонда 60дан ортиқ ҳарбий хизматчилар қатнашиб, Бўстонлиқ туманининг Галавасой—Билдирсой—Чимён тоғининг сўқмоқ йўллари, қорли қияликлар ва тошли қоялар бўйлаб Кичик Чимён чўққисигача (2090 метр) тоғ ҳудудларида 21 километр масофага югурди.

«Мутахассислар томонидан танланган ушбу йўналишнинг денгиз сатҳидан ўртача баландлиги 1700 метрни ва тушиб чиқиши 1100 метрни ташкил этиб, марафон иштирокчиларига тоғ тайёргарлиги бўйича ўз кўникмалари ва жисмоний тайёргарлигини синаб кўришга хизмат қилди», — дейилади хабарда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Марафон якунига кўра, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлардан бирининг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиси Арман Қуролов 1 соату 46 дақиқа натижа билан 1-ўринни эгаллади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан кубок, дипломлар ва қимматбоҳо совғалар билан тақдирланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Top