19:43 / 05.04.2019
4606

Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар саломатлигини тиклашга 1 млрд сўм йўналтирилди

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди. 

Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматидан олинган хабарга кўра, улар ногиронлик аравачалари, тиббий протез-ортопедик ва эшитиш мосламалари, қўлтиқтаёқ, ҳассалар, юриш мосламалари ҳамда дори воситалари билан таъминланди.

Шунингдек, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлик ҳолатларини яхшилаш мақсадида стационарларда даволанишга, сиҳатгоҳларга ва шахар ҳудудидаги клиникаларда бепул даволаниш курсларини олиш учун ордерлар топширилди. 

Ушбу тадбирлар учун Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилди.

Top