Жаҳон | 21:13 / 09.04.2019
14005
2 дақиқада ўқилади

2018 йилда мигрантлар томонидан юртларига рекорд миқдорда пул ўтказилди

Фото: Иван Секретарев / AP

Паст ва ўрта даромадга эга давлатлардан бўлган меҳнат мигрантлари 2018 йилда ўз юртларига рекорд миқдордаги 529 млрд доллар пул ўтказишган. Ўсиш 2017 йилга нисбатан 9,6 фоизни ташкил қилган. Бундай ўтказмаларнинг асосий олувчилари Ҳиндистон, Хитой, Мексика, Филиппин ва Миср бўлган. Бу ҳақда Жаҳон банки тадқиқотида маълум қилинди. 

2017 йилда бу кўрсаткич 483 млрд долларни ташкил қилган. Умуман олганда, бутун дунё бўйлаб, жумладан юқори даромадга эга давлатлар бўйича ўтказмаларнинг ҳажми 698 млрд долларни ташкил қилган.

Ўсиш АҚШда бандлик билан боғлиқ вазият ва иқтисодий кўрсаткичлар яхшилангани ҳамда Россия ва Форс кўрфази ҳамкорлик давлатларидан ўтказмалар ҳажми тиклангани билан боғланган. 

Шимолий Осиё ва Тинч океани минтақасига пул ўтказмалари 2018 йилда 7 фоизга ошиб, 143 млрд долларни, Европа ва Марказий Осиёга эса 11 фоизга ошиб, 59 млрд долларни ташкил қилган. Таъкидланишича, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Марказий Осиёнинг пул ўтказмаларидан камроқ тобе давлатлари сифатида Россияда иқтисодий фаолликнинг барқарор тикланганидан фойда кўрган.

Шунингдек, мигрантлар томонидан Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатларига 88 млрд доллар, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларига 62 млрд доллар ҳамда Жанубий Осиёга 131 млрд доллар ўтказилган.    

Мавзуга оид