19:01 / 09.04.2019
14388

Тинч океани устида Япониянинг 5-авлоддаги бомбардимончи самолёти йўқолиб қолди

Фото: U.S. Air Force Photo/Alex R. Loyd

Япония мудофаа кучларининг 5-авлоддаги F-35A бомбардимончи самолёти машғулот парвози вақтида Тинч океани устида йўқолиб қолди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Самолёт билан алоқа шимолий префектура Аомори соҳилларидан 135 км узоқликда бўлган вақтда йўқолган. Самолёт бортида бир учувчи бўлган.

Самолёт қулаган бўлиши мумкинлиги эҳтимол қилинган жойга бир нечта ҳарбий кема ва катерлар жўнатилган.

Top